Jaloliddin Ahmadaliyev - Ayolim

  • Скачиваний: 2 764 раз(а)
  • Размер: 5.71 MB
  • Длительность: 2:29
  • Качество: 320 kbps
  • Дата релиза: 10.04.2022
Jaloliddin Ahmadaliyev - Ayolim
Скачать песню Jaloliddin Ahmadaliyev - Ayolim бесплатно
Текст песни
жалолиддин ахмадалиев аёлим
Қайда бўлсам сенда дойим ҳаёлим,
Не сўрасанг сўра келмас малолим,
Ожизамсан садоқатли аёлим,
Ўзинг бошқачасанда ўзинг бошқача.

Сен борсанки бу ҳаётда кўнглим тўқдир,
Кўчаларда гул хидига хушим йўқдир,
Сенга берган мухаббатим чеки йўқдир,
Ўзинг бошқачасанда ўзинг бошқача.

Ишдан келсам ярим тунда эшик очар,
Қуёшимсан вафодорим нурин сочар,
Ўзга гулни мехри сохта мендан қочар,
Ўзинг бошқачасанда ўзинг бошқача.

Хаста бўлсам қошимда сен парвонасан,
Қара мени дардлардан ҳам қизғонасан,
Кўнгил қўйиб севганим сен ягонасан
Ўзинг бошқачасанда ўзинг бошқача.

Хуснинг сени тоғдаги хув лолаларда,
Мадхинг куйлай қўшиқлару нолаларда,
Ҳаёлларинг фақат менда, болаларда
Ўзинг бошқачасанда ўзинг бошқача.

Хафа бўлма кўнглинг бир бор ололмасам,
Сенга алвон атир гуллар беролмасам,
Жуфтинг бўлиб кўнглинга бир қаролмасам,
Ўзинг бошқачасанда ўзинг бошқача.

Яшаяпсан рўзғор деган қафасларда,
Дуо қилиб мени хар бир нафасларда,
Садоқат йўқ кўчадаги нокасларда,
Ўзинг бошқасанда ўзинг бошқача.